• 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2020

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар мамлакатда яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1319
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бу ҳафтада Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириши давом этади. Душанбадан жумагача жанубий оқим кучаяди, яъни иссиқ ҳаво республика ҳудудини қамраб олади.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 20-22 апрель кунлари кечаси +17…+22 атрофида, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.

23-24 апрель кунлари ҳаво ҳарорати +27…+32 даража бўлади, жанубда ва чўл зонасининг айрим жойларида +33…+34 даражагача кўтарилади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистондан нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди.

23 апрель куни Қорақалпоғистонда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат пасайиб, 24 апрелда кечаси +7…+12, кундузи +17…+22 даража бўлади.

1319
0