17 апрель куни соат 23:50да Зангиота тумани Туркистон маҳалласидан ўтган М-39 йўли 818-километрида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Ҳайдовчи 33 ёшли пиёдани уриб кетиб, воқеа жойидан яширинган. ЙТҲ оқибатида пиёда ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Юнусобод туманида яшовчи 26 ёшли А.Ш. Nexia русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.