Ўзгидромет хабарига кўра, 23 ва 24 апрель кунлари Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудлари Россиянинг Европа районларидан кирган жуда фаол атмосфера фронти таъсирида бўлади.
Қозоғистондан ўтаётган оқим жуда кучсиз кўринишда Ўзбекистоннинг фақат шимоли-ғарбий ҳудудларига таъсир қилади.
23 апрелда Қорақалпоғистон ҳудудида, 24 апрелда эса Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи +17…+22 даражагача пасаяди.
24 апрель куни кечга бориб Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 25 апрелда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ёмғир ёғади. 25 апрель куни кундузги ҳарорат +20…+25 даража бўлади.