• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 апреля 2020

ФВВ Бухоро ва қўшни ҳудудларда содир бўлган кучли шамол тафсилотларини эълон қилди

Табиат ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этган, яна бир нафар фуқаро эса оғир аҳволда.

2255
0
ФВВ

27 апрель куни соат 20:00дан 28 апрель 00:30га қадар Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келиб, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 9-40 м/сек. тезликда шамол эсиши кузатилди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Оқибатда 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 30 нафар шахс турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. 26 нафар фуқарога эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

5 нафар киши касалхонага ётқизилган, уларнинг бир нафари оғир аҳволда.

Амалий тадбирларга 704 нафар шахсий таркиб ҳамда 127та автотранспорт воситалари жалб қилинган.

Ҳодисалар Бухорога қўшни ҳудудларда ҳам содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ерларда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган.

2255
0