• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 2020

Олий ўқув юртларида битирув имтиҳонлари онлайн шаклда ўтказилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

2149
0
president.uz

Президентнинг қайд этишича, ҳозирда жорий ўқув йилини сифатли якунлаш вазифаси турибди. Хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда. Йиғилишда мазкур жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Маълумки, 2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади.

Масъул шахсларга жорий йилда кириш имтиҳонларини соддалаштирилган тартибда ташкиллаштиришга кўрсатма берилган.

2149
0