• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
1 мая 2020

1 май кунида 80га яқин бемор коронавирус инфекциясидан буткул соғайди

Бугун республикамизнинг бир нечта ҳудудларидан 79 нафар фуқаро коронавирусдан халос бўлиб, реабилитацияга кузатилди.

1622
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 79 нафар фуқароларимиз коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Уларнинг энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёш.

Реабилитацияга кузатилган беморлар орасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, шунингдек, Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор. 

Шундай қилиб, бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2086 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 865 нафар бемор даволанмоқда.

1622
0