• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 мая 2020

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

1843
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 9 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво нобарқарор бўлади. Айрим жойларга ёмғир ва кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир эрталаб ва кечқурун ёғади. Кундузги ҳарорат +21…+26 даража бўлади ва ўртача кўп йиллик қийматларга яқинлашади.

Бугун ва эртага мамлакат ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

10 майда республикада ёғингарчилик тўхтайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати 3-5 даражага кўтарилади.

1843
0