• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2020

Тошкент шаҳрида Британия менежмент университети ташкил этилади

Мазкур университетга қабул 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Машғулотлар эса фақат инглиз тилида олиб борилади.

2252
0
bmu-edu.uz

“Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақидаги хабар Адлия вазирлигининг расмий каналида эълон қилинди.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

– “Лойиҳаларни бошқариш”;

– “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”;

– “Тадбиркорлик ва инновациялар”;

– “Халқаро электрон тижорат”;

– “Рақамли иқтисодиёт”.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

2252
0