Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, COVID-19 ташхиси қўйилган яна 22 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда улар реабилитацияга юборилган.
Уларнинг орасида энг ёши каттаси 73 ёшда, энг кичиги эса 2 ёшда.
Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2010 нафарга етди.