Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 28 нафар кишида аниқланган.
Бугун кун давомида қайд этилган 49та ҳолатнинг 22таси хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 27таси эса олдиндан карантин муассасаларида бўлган фуқароларда аниқланди.
Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда.
13 май соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 2596 нафарга етди.