Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 9 нафар кишида аниқланган.
Қайд этилишича, COVID-19 аниқланган кишиларнинг 3 нафари хориждан келган, қолган 6 нафари эса Навоий вилоятида карантинда бўлган.
18 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 2762 нафарни ташкил қилмоқда.