• 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 2020

Ўзбекистонда ҳаво +37 даражагача исиши кутилмоқда

Ҳафтанинг илк кунларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади.

1566
0
Марат Наджибаев/UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 18 май куни Ўзбекистонда об-ҳаво нобарқарор бўлиши кутилмоқда.

Волга бўйи ҳудудидан нам ва салқин ҳавонинг кириб келиши натижасида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, кўпгина ҳудудларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика ҳудудидан совуқ атмосфера фронти ўтиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шамол шиддат билан эсганда унинг тезлиги 23-28 метргача етади. Кундузи ҳаво ҳарорати +20...+25 даража бўлади.

19 май куни кўпгина жойларда ёмғир тўхтайди, фақат марказий ва шарқий вилоятларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +22...+27 даража атрофида бўлади.

20 майдан ҳафта охиригача хорижий жанубдан Ўзбекистон ҳудудига кирадиган қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кун сайин кучаяди. Ҳарорат секин кўтарилиб, дам олиш кунлари кечаси +17...+20, кундузи +32...+35 даража бўлади.

Мамлакат шимоли ҳамда жанубий ва чўл зоналарида ҳарорат +37 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 6-8 даражага юқоридир.

1566
0