• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 2020

Авиа ва темир-йўл рейслари йўловчиларидан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

1680
0
t.me/tshtxuz

Аввалроқ мамлакатда авиа ва темир-йўл қатновлари қисман тиклангани ва йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Лекин, 18 май куни республика махсус комиссияси мазкур талабни бекор қилгани ҳақида хабар берди.

"Аҳолининг иқтисодий ҳолатини ва ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини эътиборга олиб, ҳаракатланиш вақтида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида ушбу талаб бекор қилинди", — дейилади хабарда.

Бунда қатновларни ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари бажарилиши талаб этилади.

1680
0