Фавқулодда вазиятлар вазирлигида мазкур маълумотларга изоҳ беришди.
Қайд этилишича, ҳозирда Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, тошқин вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирлари олиб борилмоқда.
"Мазкур буюмлар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди", — дейилади хабарда.