• 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -10.88
  • 13 650 сум
    6.88
  • 160 сум
    -0.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 23 мая 2020

Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат муносабати билан Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президентига таъзия мактуби йўллади.

1794
0
AFP

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади.  Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Карачи шаҳридаги аэропорт яқинида "Покистон халқаро авиайўли" самолёти ҳалокатга учради. Авиаҳалокат аэропортдан 4 км узоқликда содир бўлган бўлиб, турар-жой бинолари устига қулаган. Оқибатда самолётда бўлганларнинг деярли барчаси ҳалок бўлган.

1794
0