• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
23 мая 2020

"Ўрикзор" савдо мажмуаси карантинга ёпилди: сотувчиларнинг бирида COVID-19 аниқланган

Бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинган.

2225
0
mapio.net

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, мажмуада 789 нафар фуқародан таҳлил олинган. Натижада озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода COVID-19 инфекцияси тасдиқланган.

"Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди", — дейилади хабарда.

Шунга кўра, эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш учун, мажмуа фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Бозорда эпидемиологик суриштирув ишлари якунланиб, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилгач, мажмуа яна ўз фаолиятини давом эттиради.

2225
0