• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 2020

Бу ҳафтада ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар Ўзбекистонда мазкур ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1642
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 25 май куни Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган юқори барик ўркач таъсири сақланиб туради.

Бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат +36…+39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда +40…+41 даражагача етади.

Баландликдаги юқори босимли қатлам ҳафтанинг охиригача мамлакатдаги об-ҳаво шароитларига таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. 27-28 май кунлари республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +34…+39 даража атрофида бўлади. Республиканинг шимоли, чўл зонаси ва жанубида ҳарорат +40…+41 даражагача етади.

Қайд этилишича, бу бутун ҳудуд бўйича май ойининг сўнгги кунлари учун хос ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори, ва энг иссиқ йилларда шу кунларда кузатилган ҳароратлардан озгина паст.

1642
0