• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
28 мая 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 3400дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича яна 41 та ҳолат қайд этилди.

1567
0
Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, COVID-19 инфекцияси яна 41 нафар кишида аниқланиб, 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 нафарни ташкил этди.

 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари  Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.  

Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган, 738 нафар бемор эса  белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

1567
0