• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
2 июня 2020

Яшнобод туманида аҳоли орасидан COVID-19 билан касалланган фуқаролар аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган кишилар сони 3718 нафарга етди.

1862
0
Мудофаа вазирлиги

2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланганларнинг 12 нафари карантин марказларида бўлган (уларнинг барчаси Қозоғистондан келган).

Яна иккита ҳолат эса Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аҳоли орасидан аниқланган.

Қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари.

Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 2859 нафар фуқаро соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 844 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1862
0