• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 3 июня 2020

Сўх тумани ИИБ раҳбари ҳоким этиб тайинланди

Фарғона вилоятининг Сўх туманига янги ҳоким тайинланди.

1979
0
ЎзА

Бугун, 3 июнь куни Фарғона вилояти Сўх туманида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Сессияда 2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланган.

У Қува, Бешариқ туман ва Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

1979
0