5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.