• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 июня 2020

Ҳайдовчилар ўз автомобилида тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинми?

Тошкент шаҳар ИИББ қандай ҳолатларда ҳайдовчилар ўз автомобилида тиббий ниқобсиз бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

1878
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига манба ҳавола қилинган ҳолда, автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинлиги ҳақидаги маълумот тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас). 

Аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:

– ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак;

– ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиши вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.

1878
0