• 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 июня 2020

Кун мобайнида Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлик бўйича 237 та ҳолат аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 195 таси Тошкент шаҳрида қайд этилди.

2331
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4331 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 таси Тошкент шаҳри ҳамда 8 таси Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 2 таси Сирдарё вилоятида ва яна 2 таси Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Умумий ҳисобда бугун мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4)да касаллик қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3354 (+86) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

2331
0