• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
8 июня 2020

Бир кечада Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича яна 21 та янги ҳолат аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 таси Навоий ва Тошкент вилоятларида аҳоли орасида аниқланди.

1524
0
UzNews.uz

8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 таси Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 таси Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 981 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1524
0