• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
9 июня 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 4500 дан ошди

Бугун мамлакатимизда 80 ҳолатда касаллик қайд этилган,шундан 25 нафар бемор аҳоли орасидан аниқланди.

1629
0
Мудофаа вазирлиги

9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун мамлакатимизда 80 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида  – 42 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –11 , Навоий вилоятида-13, Тошкент вилоятида – 1) жами 25 нафар ва 13 нафар хориждан мамлакатимиз худудига  кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 102 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4520 нафар бемордан 3459 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда юртимизнинг тўққиз худудидаги  тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1043 нафар бемордан 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 22 957 нафар, стационар карантинда эса

23 075 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

1629
0