• 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июня 2020

Ўзбекистонда янги орден таъсис этилди

Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

1806
0
Транспорт вазирлиги

Қонун билан «Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Орден билан ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

Қайд этилишича, ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

1806
0