• БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 12 июня 2020

Тошкентда икки нафар «Сувсоз» ходими қудуқда заҳарли газдан бўғилиб вафот этди

Икки нафар эркак қудуқда заҳарли газдан бўғилиб вафот этган. Учинчи ходим эса заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган.

1931
0
Иллюстрация

12 июнь куни соат 9:00 ва 9:30 оралиғида Яккасарой туманида сув таъминоти тизимида профилактика ишларини олиб бориш давомида икки нафар «Сувсоз» ходими вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

31 ёшли Х.Б. ва 32 ёшли Х.Н. алоқа қудуғига тушишган ва тахминан у ерда тўпланган заҳарли газ туфайли бўғилиб вафот этишган.

Уларни қутқаришга уринган 42 ёшли Ҳ.Р. заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

1931
0