• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
12 июня 2020

Кун давомида мамлакатимизда 128 нафар фуқарода COVID-19 касаллиги қайд этилган

Янги касалланиш ҳолатларининг 94 таси карантин марказларида, 26 таси аҳоли орасида, қолган 8 та ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

1569
0
UzNews.uz

12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4869 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари эса Россиядан ушбу вилоятдаги "Зангиота" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, бугун мамлакатимизда 128 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 94 нафари Карантин муассасаларида, 26 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида), қолган 8 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4869 нафар бемордан 3758 нафари соғайиб, кўрсаткич 77 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1092 нафар бемордан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1569
0