• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
14 июня 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 5000 га яқинлашмоқда

Тошкент, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилди.

1613
0
UzNews.uz

14 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4994 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 10 таси Тошкент вилоятида (шундан беморларнинг 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган), 9 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 2 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1101 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1613
0