• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
21 июня 2020

Бир кечада Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича яна 63 та янги ҳолат аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 таси Бухоро ва Сирдарё вилоятларида аҳоли орасида аниқланди.

1544
0
Тошкент шаҳар ИИБ

21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 (+63) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 48 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 таси Бухоро вилоятида (шундан 2 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 таси аҳоли орасида), 2 таси Сирдарё вилоятида (шундан 1 таси хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 таси аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1907 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

1544
0