• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
22 июня 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 6400 дан ошди

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича яна 43 та ҳолат аниқланди.

1703
0
Мирзо - Улугбек туман хокимияти

22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 35 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса,  1 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 таси Тошкент  вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.

Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги  даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384  нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

1703
0