• 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -1.98
  • 13 905 сум
    25.26
  • 165 сум
    -0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
24 июня 2020

Бир кун мобайнида юртимизда COVID-19 инфекцияси 239 та фуқарода аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 6900 дан ошди.

1637
0
Мудофаа вазирлиги

24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 (+54) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун мамлакатимизда касаллик қайд этилган 239 ҳолатдан 207 таси Карантин муассасаларида, 31 таси аҳоли орасида (беморларнинг 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1637
0