25 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 7087 (+97) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 65 нафари карантин марказларида бўлган. 26 нафар фуқаро Тошкентда аниқланган: 7 нафари – аҳоли орасида, 19 нафари – касалланган кишилар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида.
5 нафар фуқаро Тошкент вилоятида аниқланган: 1 нафари – аҳоли орасида, 2 нафари – касалланган кишилар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари – халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида.
Яна битта ҳолат Наманган вилоятида касалланган фуқаро билан мулоқотда бўлган кишида қайд этилган.