ФВВ cейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабарига кўра, 27 июнь куни Тошкент вақти билан 09:33да Афғонистон ҳудудида зилзила содир бўлган.
Магнитуда М=5. Чуқурлик h=100 км. Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Фарғона: 453 км, 2 балл
Гулистон: 443 км, 2 балл
Жиззах: 429 км, 2 балл
Самарқанд: 424 км, 2 балл
Термиз: 240 км, 3 балл
Қарши: 437 км, 2 балл