28 июнь куни соат 14:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақида Ўзбекистон ФВВ хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига “Дамас” ҳамда “ЗИЛ-130” русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.