• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
29 июня 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 8000 дан ошди

Бир кечада коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича 83 та ҳолат аниқланди. Шундан 18 таси Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти аҳолиси орасидан аниқланган.

1477
0
Миллий гвардия

 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8031 (+83) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 47 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 таси Тошкент шаҳрида (шундан 18 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 таси аҳоли орасида), 4 таси Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5329 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2680 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

1477
0