• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 июня 2020

Синоптиклар республикада шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Яқин кунларда кундузги ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

1105
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ҳаво ҳарорати кўтарила бошлади ва кун ўрталарига келиб +30...+33 даражани ташкил этди.

30 июнь куни республика бўйлаб булутлилик ортиши, тоғли ва тоғолди ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража бўлиши кутилмоқда.

Ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача кўтарилади ва ҳафта охирида ҳарорат яна +30...+35 даражагача тушади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.

1105
0