• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
30 июня 2020

COVID-19 билан касалланган яна бир бемор вафот этди

Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланган 70 ёшли фуқаро вафот этди.

1116
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган ва 23 июнь куни юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози» ташхиси қўйилган.

Қайд этилишича, бемор охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.

Бемор шифокорлар назоратида бўлган. Сўнгги кунларда нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига олинган.

Бемор мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган муолажаларига қарамасдан, ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

1116
0