• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
30 июня 2020

ССВ COVID-19 билан касалланган яна бир беморнинг вафоти ҳақида хабар берди

Сўнгги уч кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган.  

1595
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи, 62 ёшли Б.Я. (эркак) жорий йил 10 июнь куни Қозоғистондан келганлиги сабабли Карантин марказига жойлаштирилган. 15 июнь куни эса ҳамроҳ касалликлари туфайли Яккасарой туман шифохонасига ётқизилган. 

19 июнь куни унда коронавирус инфекцияси аниқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда ўтган кунлар давомида реанимация бўлимида бўлган. 

Унга юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги каби қатор касалликлар бўйича ташхис қўйилган. 

Бемор бундан аввал, охирги 5 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

1595
0