ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Аниқланишича, 16 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБга 33 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, институт ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритишни ваъда қилаётгани ва олдиндан 2000 долларни сўраётганини маълум қилган.
Мазкур аризага асосан, ўша куни Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда ушбу ўқитувчи ариза муаллифидан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.