• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2020

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбариятида тайинлов амалга оширилди

Ҳукумат қарори билан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Хайрулла Нуритдиновнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимга Фарходжон Махмудов тайинланди.

2036
0
Uznews.uz

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти таркибида ўзгариш бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, Фарходжон Шавкатович Махмудов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Хайрулла Бокиджонович Нуритдинов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Маълумот учун, Фарходжон Махмудов муқаддам Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган. 2018 йилдан бошлаб ОАВ масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлган, 2019 йил сентябридан эса президент администрацияси раҳбари ўринбосари сифатида иш бошлаган эди.

2036
0