• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
2 июля 2020

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган кишилар сони 9000 нафарга яқинлашмоқда

Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида ҳамда Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.

1476
0
Uznews.uz

2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 8996 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган фуқароларнинг 77 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган: 30 нафари COVID-19 билан касалланган кишилар мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар ва 47 нафари аҳоли орасида.

4 нафар киши Тошкент вилоятида - барчаси аҳоли орасида, 3 нафар киши Қашқадарё вилоятида - барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Яна саккизта ҳолат Сирдарё вилоятида қайд этилган: 6 нафар киши коронавирус билан касалланган кишилар мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида ва 2 нафар киши аҳоли орасида.

Ҳозирда мамлакатда коронавирус билан касалланган 5847 фуқаро соғайган. 3122 нафар бемор даволанмоқда.

1476
0