• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
5 июля 2020

Бир кечада +121: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича маълумотлар янгиланди

Янги касалланиш ҳолатлари Карантин марказлари, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди.

1775
0
коронавирус-онлайн.рф

5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 (+121) нафарни ташкил этмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 106 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 таси Тошкент шаҳрида (шундан 4 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси аҳоли орасида), 7 таси Тошкент вилоятида (шундан 4 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси аҳоли орасида), 1 таси эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6425 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатимизда 3373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1775
0