• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
5 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди

Якшанба кунида юртимизда COVID-19 инфекцияси 312 та фуқарода аниқланди.

1802
0
UzNews.uz

5 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10020 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун мамлакатимизда касаллик қайд этилган 312 та ҳолатдан 190 таси Карантин муассасаларида, 121 таси аҳоли орасида (беморларнинг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида), қолган 1 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10020 нафар бемордан 6584 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шунингдек, мамлакатимизда уй карантинида 42 895 нафар, стационар карантинда эса 25 021 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

1802
0