• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 июля 2020

Бугун юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 342 та янги ҳолат қайд этилиб, "рекорд" янгиланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 таси аҳоли орасида аниқланган.

1872
0
ИИВ ЙҲХББ

6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 (+78) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, кун давомида аниқланган 342 та ҳолатдан 204 таси Карантин муассасаларида, 116 таси аҳоли орасида, 22 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6628 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3697 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.

1872
0