• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 июля 2020

Тошкентдаги «Абу Сахий» савдо маркази ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланган

«Абу Сахий» бозорининг ёпилиши ҳақида жорий йил 6 июль куни бозордаги тадбиркорлардан олинган оммавий тестдан сўнг бир тўхтамга келинган.

1770
0
Facebook

Чилонзор тумани ҳокимлиги берган хабарга кўра, кеча, 6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинган жами 10 459 нафар бемор қайд этилган.

1770
0