• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июля 2020

Тошкентда жарима майдонларининг онлайн тизими пайдо бўлди

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Тошкентда автомобилларни жарима майдонларидан олиб чиқишга мўлжалланган онлайн тизимни ишга туширди.

2026
0
iibb.uz

Энди автомобиль эгаси масофадан туриб инспекторга барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва интернет орқали жарима тўлаши мумкин.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи баённома билан танишгач, унинг машинаси жарима майдонига юборилганидан сўнг, ҳужжат ўрнатилган тизимга киритилади.

Ҳайдовчи ўзининг барча маълумотлари жойлаштирилган давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати веб-сайтида рўйхатдан ўтиши керак. Шундан кейин ҳайдовчига жарима миқдори ва ҳуқуқбузарнинг автомашинаси жойлашган жарима майдони ҳақида смс-хабар келади. 

Қолаверса, автомобиль эгаси инспекторга барча зарур ҳужжатларни масофадан туриб тақдим қилиши ва интернет орқали жаримани тўлаши мумкин.

Агар синов режими муваффақиятли якунланса, ушбу тизим Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳам жорий қилинади.

2026
0