• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 июля 2020

Саноат ва йирик қурилиш объектлари маълум шартлар эвазига фаолиятини давом эттиради

Маълум шартларни тўлиқ бажариш эвазига саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолияти тўхтатилмайди.

1363
0
review.uz

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 июлидан 10 августигача карантин чоралари кучайтирилади. 

Саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

-  тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

-  объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

-  санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

-  объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

-  ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

Махсус комиссиянинг қарорига кўра, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди, 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

1363
0