• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
8 июля 2020

ССВ тизимидаги ресурслар поёнига етди — Ҳабибулло Оқилов

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимдаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бўш ўринларимиз тўлган, барча шифокорлар жалб этилган", деди  штаб аъзосии Ҳабибулла Оқилов.

1504
0
UzNews.uz

Айни вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Республика махсус комиссиясининг карантинни кучайтириш ҳақидаги қарорига бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.

Унда штаб аъзосии Ҳабибулла Оқилов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича март ойида киритилган карантин чоралари анча самарали бўлганини эътироф этди. 

Бироқ Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда жиддий ўсиб бораётганлиги, хусусан, 1 июлдан 6 июлга қадар 1859 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги, кунлик ўсиш ҳажми 4 бараварга ошиб кетганлиги, коронавирус инфекциясини юқтирганлар орасида ўлим даражасининг кескин ошганлиги – 10 нафар фуқаро барвақт ҳаётдан кўз юмганлиги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши карантин чекловларини қайтадан кучайтириш тақозо қилгани маълум қилинди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимдаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бўш ўринларимиз тўлган, барча шифокорлар жалб этилган, уларнинг сони ҳам қолмади, шу боис Республика махсус комиссиясига симптомсиз, аломатларсиз кечаётган беморларнинг барчасига уйда даволаниш таклифини киритдик, деди Ҳабибулла Оқилов ўз чиқишида.

1504
0