• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
8 июля 2020

COVID-19 билан касалланган навбатдаги бемор вафот этди

64 ёшли эркак ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

1427
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли Б.К. 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида даволанган.

Қайд этилишича, 2 июль куни ундан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.

«Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган», - дейилади хабарда.

Сўнгги кунларда бемор бир неча марта мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганига қарамасдан аҳволи кескин оғирлашган.

Бемор шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

1427
0